Пиёдани ўтказиб юбормаган ҳайдовчиларга чора кўрилди – ИИББ
18 май куни ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилардан бири томонидан Байналминал кўчасида тасвирга олинган видео тарқатилган. Тасвирда 15та автомобиль ҳайдовчиларининг пиёдалар йўлагидан ўтмоқчи бўлган кекса кишига йўл бермай ўтиб кетганлигини кўриш мумкин. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қоидабузарларга қарши маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-модда 1-қисми билан қонуний чора кўриш мақсадида видеотасвир Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тақдим этилди.
Шу куни соат 20.00га қадар пиёдага йўл бермаган 3 нафар қоидабузарга қарши баённомалар расмийлаштирилди. Яна 12 нафар ҳайдовчини аниқлаш ишлари давом этмоқда.



Мавзуга оид

09:57 / 04.06.2025
Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида онлайн хабардор бўлиши мумкин

21:28 / 22.05.2025
Тошкентда йўловчилар автобус ҳаракатига тўсқинлик қилган автомобил ҳайдовчисини жазолади

08:34 / 17.05.2025
Тошкентда 96 маротаба қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди

18:39 / 16.05.2025