ЖЧ-2018. Салоҳсиз ўйнаган Миср Уругвайга ютқазди
Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.
«А» гуруҳида Миср ва Уругвай терма жамоалари беллашди. Кескин курашларга бой тарзда ўтган баҳснинг сўнгги дақиқаларигача таблода ноллар сақланиб турди.
Бироқ, 90-дақиқада уругвайликлар ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлишди. Ўнг қанотдан жарима майдонига етказилган тўпни ҳимоячи Хименес рақиб дарвозасига аниқ йўллади.
Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ бу ўйинда майдонга туширилмади.
Натижада, дастлабки турдан сўнг, «А» гуруҳида Россия ва Уругвай 3 очко билан пешқадамликни қўлга киритишди.
ЖЧ-2018. «А» гуруҳи
Миср – Уругвай - 0:1
15 июнь, «Екатеринбург-Арена»
Гол: 0:1 – 90 Хименес.
Миср – Эл-Шенави, Жабр, Абдел-Шафий, Фатхий, Хижозий, Эл-Ненни, Хамид (Мурсий, 50), Эл-Саид, Уарда (Субхий, 82), Трезеге, Мухсин (Қахрабо, 63).
Уругвай – Муслера, Хименес, Касерес, Варела, Годин, Нандес (Санчес, 58), Бентанкур, Весино (Торрейра, 87), де Арраскаэта (Родригес, 59), Суарес, Кавани.
Мавзуга оид

16:43 / 01.06.2025
Мисрдан гепатитга қарши дорининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди

14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси

15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади

16:05 / 16.05.2025