ЖЧ-2018. Жанубий кореялик футболчилар рақибни чалғитиш йўлини топишди

Жанубий Корея терма жамоаси футболчилари машғулотлар вақтида рақамларини алмаштириб олишди. Бу орқали улар жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги илк рақиблари бўлмиш Швеция терма жамоаси футболчиларини чалғитишни мақсад қилишганди.
«Европа жамоалари бизни кузатиши туфайли шундай қарорга келдик. Шведларни адаштиришни истадик», дея корейслар бош мураббийи Син Тхэеннинг сўзларини келтиради «Р-Спорт».
Бундан аввалроқ Швециядаги нашрлар миллий терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси Лассе Якобссон Жанубий Кореянинг Австриядаги машғулотларини кузатиш учун майдон яқинидаги уйдан фойдалангани ҳақида ёзганди. У Швециянинг Россиядаги чемпионатдаги илк рақиби ўйинларини баланд қаватли уйдан туриб ўрганган. Кейинроқ терма жамоа бош мураббийи Янне Андерссон бу иш учун узр сўраган, корейслар терма жамоаси машғулотлари ёпиқ тарзда ўтказилганидан бехабарлигини айтганди.
Швеция-Жанубий Корея учрашуви 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади. Гуруҳнинг яна бир жуфтлиги Германия ва Мексика айни дамда биринчи тур учрашувини ўтказишмоқда.
Мавзуга оид

13:09 / 04.06.2025
Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореянинг янги президенти Ли Чжэ Мённи табриклади

00:03 / 04.06.2025
Жанубий Кореянинг янги президенти сайланди

20:41 / 03.06.2025
“Сайловга тайёр номзодлар йўқ эди” – Кореяда навбатдан ташқари сайлов қандай ўтди?

18:49 / 29.05.2025