Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:52 / 28.06.2018
7407
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг янги элчиси Исроилга жўнаб кетди

Фото: ТИВ ахборот хизмати
2018 йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Исроил давлатидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Саид Рустамов Тошкентдан Тель-Авив шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, у бунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.