UZCARD QIWI ва CONTACT орқали пул ўтказмалари хизматини йўлга қўйди

UZCARD банклараро тўлов тизими Ўзбекистонга Qiwi ва CONTACT орқали пул ўтказиш хизматини йўлга қўйди, деб ёзади uzdaily.uz.
Ушбу хизматдан Uzсard картасининг барча эгалари ҳамда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган барча банкларнинг мижозлари фойдаланишлари мумкин.
Пул маблағи тўғридан-тўғри Uzсard карталарига туширилади .
Чет элдан 500 долларлик лимит билан пул ўтказиш имкони мавжуд бўлиб, 2% лик комиссия тўловлари жўнатувчидан ечиб олинади.
Яқин кунларда компания QIWI ва CONTACT пул ўтказмалари хизматининг қўшимча функцияларини жорий қилишни режалаштирган.
Мавзуга оид

20:27 / 19.05.2025
2025 йилнинг I чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми кескин ошди

17:09 / 05.04.2025
Марказий банк картадан пул ўтказмаларига қўйилган янги талабга изоҳ берди

20:56 / 24.03.2025
Kaspi.kz Uzcard ва Humo карталарига пул ўтказмаларини йўлга қўйди

20:17 / 21.03.2025