АҚШда катта Жорж Бушнинг кардиологи отиб ўлдирилди

Фото: DAVID J. PHILLIP/Associated Press
АҚШнинг Техас штати Ҳьюстон шаҳрида номаълум шахс собиқ президент катта Жорж Бушнинг кардиологини отиб ўлдирди. Бу ҳақда KHOU11 хабар бермоқда.
Ҳодиса Техас тиббиёт марказига яқин жойда юз берган. Қурбон ва қотил бир-бирига қараб велосипедда ҳаракатланган. Улар тенглашиб олганида, ҳужум қилган шахс икки марта ўқ узди. Шифокор Марк Хауснехт олинган жароҳатлар сабаб ҳаётдан кўз юмди.
Қотил қидирувга берилди, у оқ танли ёки лотин америкалик 30 ёшлардаги эркак бўлиб, қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар ва бейсбол кепкасида бўлган.
Собиқ президент вакиллари ҳалок бўлган шифокорнинг оиласи, ҳамкасблари ва дўстларига таъзия билдиришди.
Мавзуга оид

22:17 / 24.05.2025
Трамп АҚШ энди «демократияни куч билан ўрнатмайди» деб ваъда берди

22:00 / 24.05.2025
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

16:19 / 24.05.2025