Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ бош котиби Ямандаги ҳодиса юзасидан баёнот берди

Фото: AP
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Яманда ичида болалар бўлган автобусга қилинган ҳужум ҳақида гапирди. Бу ҳақда бош котибнинг сайтида хабар берилган.
Таъкидланишича, Гутерреш ҳужумни қоралаб, воқеани тўлиқ ва ошкора тергов қилишга чақирди.
Шунингдек, БМТ бош котиби барча томонларни можародаги кескинликни бартараф этиш ва сиёсий жараёнда конструктив иштирок этишга чақирган.
Шу билан бирга, Гутерреш автобусга қилинган ҳужум натижасида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Аввалроқ, Яманда ичида болалар бўлган автобусга ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар сони 50 кишига етгани хабар қилинганди.
Таъкидланишича, ҳужум чоғида яна 77 киши жароҳат олган.
Мавзуга оид

16:54 / 08.07.2025
БМТ Бош Ассамблеяси «Толибон» сиёсатини кескин қораловчи резолюцияни маъқуллади

15:49 / 07.07.2025
Болалар сони энг кам бўлган мамлакатлар маълум қилинди

13:55 / 07.07.2025
Исроил ҳужумларга жавобан Ямандаги ҳусийчилар объектларига зарба берди

18:56 / 04.07.2025