Дунёдаги энг йирик нефть компанияларидан бири Эронни тарк этмоқда

Фото: AP
Эрон нефть вазири Бижан Зангонийнинг маълум қилишича, Франциянинг Total компанияси расмий равишда мамлакатдан чиқиб кетмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
«Total Жанубий Парс лойиҳасининг 11-босқичини ишлаб чиқиш бўйича шартномани расман рад этди... бошқа бир компания билан алмаштириш жараёни давом этмоқда», - деди у.
Аввалроқ, АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук Давлат департаментида ўтказилган брифингда Қўшма Штатлар расмийлари Эрон томони билан савдо алоқаларини давом эттирадиган мамлакатларга нисбатан санкциялар жорий қилишга тайёр эканини айтганди.
АҚШ давлат котиби Майк Помпео Давлат департаментининг Эронга нисбатан сиёсатини мувофиқлаштириш учун гуруҳ тузилишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Эрон Руҳоний ва Трампнинг учрашуви нега юз бермаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид

08:43
Хоминаий Исроил билан уруш бошланганидан бери илк бор омма олдида кўриниш берди

21:31 / 03.07.2025
АҚШ Эронга қарши санкцияларини кенгайтирди

09:48 / 03.07.2025
Эрон икки французни "Моссад" фойдасига жосусликда айблади

15:28 / 02.07.2025