Австралия ҳукуматида янги вазирлар тайинланди

Фото: AFP/ Daniel Leal-Olivas
Австралиянинг янги ташқи ишлар вазири Мариза Пейн, мудофаа вазири Кристофер Пайн бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг янги бош вазири Скотт Моррисонга иқтибос келтирган ҳолда АВС телеканали маълум қилди.
Телеканал маълумотларига кўра, яна бир қанча янги вазирлар тайинланган. Жумладан, мудофаа саноати ишлари бўйича вазир этиб собиқ савдо вазири Стивен Чиобо тайинланган. Унинг аввалги ўрнини Симон Бирмингем эгаллаган. Энергетика вазири лавозимига Ангус Тейлор, атроф-муҳит вазири лавозимига эса Мелисса Прайс тайинланган.
Аввалроқ эндиликда собиқ ташқи ишлар вазири Жули Бишоп бош вазир лавозимига сайловларда ютқазгандан кейин ўз лавозимидан кетишини эълон қилганди.
24 августда ҳукумат ғазначиси Скотт Моррисон Австралия Либерал партиясининг янги етакчиси ва мамлакатнинг янги бош вазири этиб сайлангани маълум қилинди. Моррисон сайловларнинг 2-турида Бишопни 40 овозга 45 овоз билан ортда қолдирган.
Мавзуга оид

13:43 / 11.06.2025
Бешта давлат икки исроиллик вазирга қарши санкциялар киритди

21:48 / 07.06.2025
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди

17:11 / 04.06.2025
Тўтиқуш Австралиянинг биринчи ракетаси парвозига тўсқинлик қилди

12:24 / 30.04.2025