Азиз Абдуҳакимов I Халқаро Мақом санъати форумига тайёргарликни кўздан кечирди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб, биринчи Халқаро Мақом санъати форумига тайёргарликнинг боришини назорат қилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида хабар беришди.

Азиз Абдуҳакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг пиар-бўлими департаменти амалга ошираётган ишлар билан танишди. Шунингдек у сайёҳлар яшайдиган меҳмон уйларида бўлди ва тегишли тавсияларини берди.
Маданият вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган Халқаро Мақом санъати форуми шу йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Шаҳрисабзда бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоизки, мусиқий фестиваль Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўзбек мақом санъатини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда.


Мавзуга оид

12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади

16:40 / 14.05.2025
Ҳаж ва Умра зиёратларини ноқонуний ташкил этишга уринган сайёҳлик фирмалари аниқланди

17:42 / 12.05.2025
Дунёдаги энг бахтли шаҳар аниқланди

13:51 / 12.05.2025