Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Юпитерда сув борлигини аниқлашди

Фото: JPL-Caltech / Globallookpress.com
Америкалик олимлар гуруҳи Юпитердаги Катта қизил доғ деб номланувчи атмосфера бўронида кўп миқдорда сув борлигини аниқлашди. Бу ҳақда EurekAlert! хабар бермоқда.
Тадқиқотчилар Қизил доғни кузатган НАСА IRTF инфрақизил телескопи ва Keck 2 (Гавайи) телескопи маълумотларини таҳлил қилиб чиқишди. Маълум бўлишича, бўрон уч қаватли булутдан иборат бўлиб, уларнинг энг юқори қатлами 5-7 атмосфера босимига эга. Олимларнинг сўзларига кўра, у музлаган сув кристалларидан ташкил топган деб ҳисоблаш учун барча асослар етарли.
Агарда 2016 йилдан буён сайёра атмосферасини ўрганаётган Juno сайёралараро халқаро станцияси мазкур кузатувларни тасдиқласа, у ҳолда Сатурн, Уран ва Нептундан ҳам сув қидириш ишларини бошлаш мумкин.
Қуёш тизимидаги энг улкан атмосфера бўрони бўлган Катта қизил доғнинг узунлиги 40 ва эни 13 минг километрни ташкил этади. Олимлар мазкур ҳодисани сўнгги 300 йилдан буён кузатиб келишади.
Мавзуга оид

11:49 / 12.07.2025
Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи борлиги айтилди

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

07:41 / 12.07.2025
Доғистонда 300 дан ортиқ киши сувдан заҳарланди

11:14 / 16.06.2025