Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги янги элчиси Умид Шодиев ташкилот бош директори Одри Азулега ишонч ёрлиқларини топширди.
Умид Шодиев бунгача Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
2008 йилдан буён Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси бўлган Лола Каримова-Тиллаева 2 февраль куни ушбу лавозимни тарк этиши ҳақида маълум қилган эди.
Маълумот учун, Ўзбекистон 1993 йилнинг 26 октябридан ЮНEСКОнинг аъзоси саналади. ЮНEСКОнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси 1996 йил 23 апрелдан бошлаб фаолият юритмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон ЮНEСКО фаолиятида фаол иштирок этмоқда. Республика Ташкилот Ижроия кенгашига икки марта - 1997-2001 йиллар ва 2009-2013 йилларда сайланган.
Мавзуга оид

13:31 / 26.06.2025
Ўзбекистонда Bolt платформасини жорий этиш режалаштирилмоқда

15:05 / 06.05.2025
Тошкентдаги 21 та бинони ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш таклиф этилмоқда

16:49 / 02.04.2025
Саида Мирзиёева ЮНEСКО Бош конференцияси Самарқандда ўтказилишини олқишлади

14:46 / 12.03.2025