Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“МАЗ” “Тошшаҳартрансхизмат”га махсус сертификат берди
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти Белоруссиянинг “МАЗ” компанияси директори Дмитрий Катеринич билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда келгусида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Музокараларда “МАЗ” раҳбарияти томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раисига махсус сертификат топширилди. Унга кўра, сертификат жамият тасарруфидаги “Тошавтотаъмирхизмат” УКга “МАЗ” автомобиллари ҳамда техникаларини таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш ҳуқуқини таъминлайди.
Бундай сертификат Минск автомобиль заводи томонидан “Тошшаҳартрансхизмат” га берилаётган биринчи сертификат ҳисобланади.
Мавзуга оид

11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади

12:51 / 17.04.2025
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди

16:08 / 28.03.2025
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг собиқ раҳбари ва 20 кишига суд ҳукми ўқилди

11:27 / 08.03.2025