Турмуш ўртоғининг устига қайноқ сув сепиб юборган аёл ушланди

Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Шу йилнинг 9 сентябрь куни “Оқтош” МФЙда яшовчи С.М. исмли аёл уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи турмуш ўртоғи Н.М.нинг устига қайноқ сув сепиб юборган.
Натижада Н.М. куйиш жароҳати билан касалхонага ётқизилган. Аёл қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди

21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди

18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади

12:02 / 11.05.2025