«Челси» Лондон дербисида тўхтатилди

Англия чемпионатининг 6-тур учрашувлари доирасида «Челси» сафар ўйинида очко йўқотди.
«Олимпийский стадион»да «Вест Ҳэм»га қарши кечган Лондон дербиси мақомидаги учрашув голсиз дуранг билан якунланди.
Шу тариқа, Маурисио Сарри жамоаси ўзининг 5 учрашув давом этган ғалабали сериясини тўхтатди ва мавсумда илк марта очко йўқотиб, турнир жадвалида «Ливерпуль»га етиб олиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Эндиликда «Челси» 16 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг учинчи ўрнига тушиб кетган. Биринчи ва иккинчи ўринларда «Ливерпуль» (18 очко) ҳамда «Манчестер Сити» (16 очко) жойлашган, «шаҳарликлар»да тўплар нисбати яхшироқ (+10) бўлгани эвазига «Челси» (+5) учинчи ўринда қолган. Мавсумни қаторасига 4 мағлубият билан бошлаган «Вест Ҳэм» эса кейинги икки турда 4 очко олган ҳолда 17-ўринда қолмоқда.
Кейинги турда Маурисио Сарри жамоаси «Ливерпуль»ни, Мануэль Пеллегрини шогирдлари эса «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади. Икки учрашув ҳам 29 сентябрь кунига белгиланган.
Англия чемпионати
6-тур
Вест Ҳэм – Челси 0:0
Вест Ҳэм – Фабианьски, Бальбуэна, Диоп, Масуаку, Райс, Нобл, Обианг, Фелипе Андерсон (Снодграсс, 74), Антонио (Перес, 65), Ярмоленко, Сабалета.
Челси – Аррисабалага, Рюдигер (Кэйхилл, 69), Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 79), Жоржиньо, Виллиан, Канте, Азар, Жиру (Мората, 65).
Огоҳлантиришлар: Канте (50), Фелипе Андерсон (52), Снодграсс (90).
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

22:15 / 03.06.2025
Британия Абрамовичдан «Челси»ни сотишдан тушган маблағни Украинага беришни талаб қилди

02:11 / 29.05.2025
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбэк қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди

14:01 / 12.05.2025
Европа чемпионатларида ЕЧЛ учун кураш қизимоқда. Кун ўйинлари

21:06 / 10.03.2025