Хитойлик гўдакнинг кўзида 11 та қурт топилди

Хитойлик шифокорлар гўдак боланинг кўзида 11 та тирик паразит аниқлашди. Ушбу паразитларни олиб ташлаш видеоси Daily Mail томонидан тақдим қилинган.
Видео Сиань шаҳрида суратга олинган. 5 ойлик Дун-Дун исмли ўғил боланинг онаси фарзанди кўзини тинмай ишқалаётганидан кейин уни марказий шифохонага олиб борган. Шифокорлар болакайнинг кўзини текширишганда, унинг сиртида ва пастки қовоғи остида кўплаб нематод қуртларини аниқлашган.
Шифокорлар қисқичлар ёрдамида боланинг кўзидан 11 та қуртни олиб ташлашган. Операция 21 дақиқа вақт олган. Чиқариб олинган қуртлар инфекциянинг келиб чиқишини аниқлаш мақсадида лабораторияга жўнатилган. Ҳозирда болакай шифохонада қолмоқда.
Шифокорлар болага “телязиоз” – кўзларнинг Thelazia callipaeda туридаги қуртлар томонидан шикастланиши ташхисини қўйишган. Бу инфекция одамлар, мушуклар ва итларда учрайди. Боланинг онаси уйида ҳайвонлар боқмаслигини, бироқ фарзанди қўшниларнинг уй жонзотлари билан алоқа қилганини кўрганини айтган.
Ушбу турдаги қуртлар биринчи марта 1910 йилда Хитойда ит кўзида аниқланган. Одатда қурт тухумлари кўзга Phortica variegata туридаги пашша томонидан тушади.
Мавзуга оид

12:40
Трамп: АҚШ Хитой билан нодир металлар бўйича шартнома тузди

23:50 / 11.06.2025
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади

22:36 / 10.06.2025
Хитой кексаларга ёрдам берадиган роботларни синовдан ўтказишни бошлайди

21:25 / 10.06.2025