ОАВ: изсиз ғойиб бўлган самолёт Google хариталарида аниқланди
Британиялик ҳаваскор изқуварнинг айтишича, Google хариталарида Malaysia Airlines MH370 рейси билан парвоз қилган ва 2014 йилнинг март ойида радарлардан йўқолган Boeing 777 самолёти парчаларини аниқлаган. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Эркакнинг сўзларига кўра, у Андаман денгизининг Таиланд ва Мьянма соҳилларида чўкиб кетган лайнер шаклини кўриб қолган. Журналистлар британияликнинг топилмаси билан авиация хавфсизлиги соҳасида ишлайдиган мутахассисга мурожаат қилишди. У денгизга чўкиб кетган самолёт ҳақидаги назарияни тасдиқлади ва фотосуратда ҳақиқатдан ҳам MH370 тасвирланган бўлиши мумкинлигини айтди.
«Бу унинг қўпол радар позицияларидан бири эди... Мен бу ўша самолёт бўлиши мумкинлигини ҳис қиляпман. Ҳамма гап унинг шаклида», - дея маълум қилди мутахассис.
Boeing 2014 йил март ойида, Куала-Лумпур-Пекин рейси вақтида йўқолиб қолди. Унинг бортида 239 киши бўлган. Самолёт изсиз ғойиб бўлганидан сўнг ўтган тўрт йил мобайнида у қаерда бўлиши мумкинлигига доир кўплаб назариялар пайдо бўлди.
Мавзуга оид

09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи

23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди

20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда

23:07 / 17.04.2025