Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ: Apple iPhone ишлаб чиқарилишини қисқартирмоқда

Apple корпорацияси сентябрь ойида оммага тақдим этган iPhone'нинг ҳар учала моделига буюртмалар қабул қилишни камайтирди. Бу ҳақда WSJ ўз манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Нашрга кўра, янги маҳсулотга бўлган кутилганидан ҳам паст талаб ва корпорациянинг янги моделларни ишлаб чиқариш ҳақида бош қотириши компаниянинг келгуси режаларини прогнозлаштиришга таъсир қилмоқда.
Октябрь ҳисоботига кўра, iPhone XR ишлаб чиқарилиши қисқартирилган, бундан ташқари компания келгусида ҳам қисқариш давом этишини маълум қилган.
1976 йилда асос солинган Apple корпорацияси юқори технологияли iPhone уяли алоқа воситалари, iPad планшетлари, MacBook ноутбуклари ва iMac десктоплари билан машҳур. Купертинода жойлашган штаб-квартирада иш олиб борувчи корпорациянинг молиявий капитализацияси 1 триллион доллардан ошади.
Мавзуга оид

22:18 / 22.07.2025
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ

21:34 / 14.07.2025
Meta Apple муҳандисини 200 млн доллар эвазига ишга ёллади

20:28 / 09.07.2025
Nvidia компаниясининг капиталлашуви тарихдаги рекорд даражага етди

21:12 / 02.07.2025