Сергей Лавров Тошкентда МГИМО филиали очилишини маълум қилди

Фото: Vesti.Ru
Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва Давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) Тошкент ва Бокуда институт филиалларини очиш ҳамда Узоқ Шарқ федерал университети (ДВФУ) базасида бўлинма ташкил этиш бўйича иш олиб бормоқда.
Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни университетнинг кузатув ва васийлик кенгаши қўшма йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.
«МГИМО хориждаги ўз позициясини мустаҳкамламоқда, - дея қайд этиб ўтди вазир. - МГИМО Озарбайжон ва Ўзбекистон билан биргаликда ўз филиалларини ташкил этиш учун тайёргарлик ишларини олиб бормоқда».
Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда университет низомига Озарбойжон ҳамда Ўзбекистонда филиаллар очиш бўйича тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мавзуга оид

14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди

11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади

23:03 / 23.05.2025
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров

09:39 / 23.05.2025