Нурмагомедов ва Мейвезер ўртасидаги жанг бир миллиард долларга баҳоланди

Фото: Getty Images
Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва бокс бўйича 12 карра жаҳон чемпиони америкалик Флойд Мейвезер ўртасидаги жанг ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар қилмоқда.
Ташкилот бош котибининг маълум қилишича, бу жангни Москвада ўтказишни хоҳламоқда.
«Агар Ҳабиб Мейвезер билан бокс қоидалари бўйича жанг ўтказиш ҳақида қарор қабул қилса, унда, албатта, бу рўй бериши мумкин. Жанг ёзда Москвада, «Лужники»да бўлиб ўтиши учун барча керакли ишни қиламиз. Агар жанг амалга ошса, унда бу нафақат биз учун, балки бутун мамлакатимиз учун яхши бўлади. Чет элдан қанча мухлислар келишини тасаввур қила оласизми? Қанча хорижий инвестициялар бўлади? Ҳабиб ва Мейвезернинг жанги барча учун қизиқ», - дея таъкидлаб ўтди эксперт.
У учрашув қийматини 1 миллиард долларга баҳолади.
«Менимча, жангнинг умумий қиймати - бир миллиард доллар атрофида. Бу ҳам харажатлар, ҳам даромадлар. Шу билан бирга, плюсга чиқишимизга шубҳаланмайман. Ҳаммаси кейин аниқ бўлади. Ўйлайманки, Мейвезер - Макгрегор жангида иштирок этган ҳомийлар бу ерда ҳам қатнашишни хоҳлашади. Сабаби жанг дунё бўйлаб эфирга узатилади», - дея хулоса қилди Кремлев.
Эслатиб ўтамиз, америкалик бокс қоидаларига кўра жанг қилишни истамоқда, Нурмагомедов эса ҳам октагонда, ҳам рингда кураш олиб боришга тайёр.
Бундан аввал Ҳабиб Нурмагомедов Россия байроғи ҳақидаги саволга кескин жавоб берганди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33
-
Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги ҳолат юзасидан Россияга ТИВга нота юборди
Ўзбекистон | 23:19
-
Трампнинг туғилган кунида Вашингтонда ҳарбий парад бўлиб ўтади
Жаҳон | 23:13
Мавзуга оид

18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди

18:33 / 15.08.2024
Ҳабиб Нурмагомедов Россия солиқ идоралари олдидаги барча қарзларини ёпди — ОАВ

21:04 / 06.08.2024
Россияда Ҳабиб Нурмагомедовнинг мол-мулки хатланди

19:55 / 01.07.2024