Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шанхайда 3D-принтер ёрдамида қурилган энг узун кўприк пайдо бўлди
Шанхайнинг “Донолик кўрфази” инновацион боғида 3D-принтер ёрдамида босилган дунёдаги энг узун бетон кўприк пайдо бўлди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, кўприкда ҳали безак ишлари давом этмоқда ва яқин орада якунланади, бироқ йўловчилар боғдаги кичик канал устидан ўтган кўприкдан фойдаланиб кўришга муваффақ бўлишди.
Кўприк Цинхуа университети ҳузуридаги қурилиш институти ва инновацион боғ томонидан лойиҳаланган. Ёйсимон кўприкнинг узунлиги 14,1 метрни, эни эса 4 метрни ташкил қилади.
Маълум қилинишича, ушбу кўприк Хэбэй вилоятидаги 1,4 минг йиллик тарихга эга бўлган Чжаочжоу кўпригининг замонавий нусхаси ҳисобланади.
Айни вақтда дунёда 3D-принтерда босилган яна иккита кўприк бор. Улардан бири Нидерландияда (узунлиги 8 метр, эни 3,5 метр), иккинчиси эса Испанияда (узунлиги 12 метр, эни 1,75 метр) жойлашган.
Мавзуга оид

18:13 / 06.06.2025
Хитойда юзлаб роботлар учта тарихий бинони кўчирди

21:52 / 15.05.2025
Шанхайда боладаги сирли тошма сабаб унинг оиласи самолётга чиқарилмади

20:40 / 30.04.2025
АҚШда Starbucksʼнинг 3D-принтерда босилган биринчи қаҳвахонаси очилди

00:20 / 12.04.2025