Хитойда 11 аёл ва қизни ўлдирган қотил қатл этилди

Фото: VCG/VCG via Getty Images
Хитойда ОАВ «ёрувчи Жек» деб номлаган Гао Ченген исмли туркум қотил қатл этилди. У 1988 йилдан 2002 йилгача 11 нафар аёл ва қизнинг умрига зомин бўлган. Бу ҳақда BBC хабар қилди.
54 ёшли қотил Ганьсу провинциясида яшаган ва 2016 йилда қўлга олинган.
У биринчи қотилликни 1988 йил майида амалга оширган. Ўшанда 23 ёшли аёл унинг қурбонига айланган. Унинг сўнгги қурбони 8 ёшли қизалоқ бўлган.
Гао Ченген 2016 йилнинг августида ДНК текширувидан сўнг қўлга олинган ва 2017 йилда суд уни ўлим жазосига ҳукм қилган.

Мавзуга оид

21:46
АҚШ Федерал захира тизими собиқ ходими Хитой фойдасига жосуслик қилганликда айбланмоқда

22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

16:44 / 22.05.2025