Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда Ўзбекистондан келган икки мигрант ҳалок бўлди

Фото: Уралинформбюро
Ленинград областида 14-қаватдаги қурилиш майдончасидан қулаганидан кейин ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди. Петербургдаги «Северний завод»да иккинчи фожиа юз берди.
Петербург ва Ленинград областида икки нафар ишчи баландликдан қулаганидан сўнг ҳалок бўлди, дея хабар қилган «Оперативное прикритие».
Нашр маълумотларига кўра, «Северний завод»да куни кеча 28 ёшли ишчи ҳаётдан кўз юмган. 6 февраль куни тахминан соат 16ларда эркак Коломяжский проспектидаги цехда пардозлаш ишларини олиб бораётган вақтда 2-қават баландлигидан йиқилган. Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси заводда оддий ишчи бўлиб ишлаган.
Муринода эса Воронцов бульваридаги «Краски лета» турар-жой мажмуасида қурилаётган уйнинг 14-қаватидан 20 ёшли мигрант пастга тушиб кетган. Бу 6 февраль куни эрталаб соат 11:20ларда содир бўлди. Ҳолат юзасидан текширув бошланди. Ўзбекистон фуқароси шартнома асосида қурилиш майдончасида пудратчи ташкилотдан оддий ишчи сифатида ишларди. У тахминан бир ой олдин, 10 январь куни бу ишга жойлашган.
Мавзуга оид

19:01 / 10.07.2025
Россияда оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

00:28 / 10.06.2025
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

20:36 / 05.06.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

23:26 / 19.05.2025