Колумбиялик дипломатлар Венесуэлани пиёда тарк этдилар

Фото: РИА Новости / Михаил Алаеддин
4 нафар колумбиялик дипломат оилалари билан бирга Венесуэла ҳудудини тарк этди. Бу ҳақда Колумбия миграция хизмати маълум қилди.
Дипломатлар Колумбиянинг Сан-Антонио, Сан-Кристобал, Пуэрто-Аякучо ва Сан-Карлос-дель-Сулиядаги консулликларини бошқаришган. Дипломатлар Венесуэлани Сан-Антониодаги чегара орқали полиция ҳамроҳлигида пиёда тарк этганлар.
23 февралда Венесуэла президенти Николас Мадуро Колумбия билан дипломатик ва сиёсий алоқалар узилишини эълон қилган ва колумбиялик дипломатларга мамлакатни 24 соат ичида тарк этишни буюрган.
Шу тариқа Венесуэладаги 5 млндан кўпроқ колумбиялик дипломатик кўмаксиз қолиб кетди.
Мадуро алоқалар узилишидан ташқари, “тинчликни муҳофаза қилиш ва одамлар хавфсизлигини таъминлаш учун” Колумбия билан чегарада қўшинларни жойлаштиришни буюрган.
Мавзуга оид

00:35 / 07.05.2025
Колумбияда 6 та маймунни божхонадан иштонларига яшириб олиб ўтишга уринган шахслар ушланди

22:36 / 24.04.2025
Кокаинни қонунийлаштиришга чақирган Колумбия президенти гиёҳванд моддаларга қарамликда айбланди

17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи

15:39 / 20.04.2025