Ҳиндистон ва Покистон Кашмирда бир-бирини ўққа тутди

Фото: Mukesh Gupta/Reuters
Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги вакили подполковник Девендер Ананднинг маълум қилишича, Ҳиндистон ва Покистон ҳарбийлари Кашмирда яна бир-бирига қарата ўт очган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Унинг айтишича, Покистон армияси кеча тунда ўт очди.
«Покистон армияси ҳеч қандай сабабсиз ўт очмаслик тўғрисидаги режимни бузиб, Акнур секторини ўққа тутди», - дея таъкидлаб ўтган Ананд.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳиндистонлик ҳарбийлар ҳам бунга жавобан ўт очишган.
«Соат тахминан 06:30 (Тошкент вақти билан соат 06:00)да отишма тўхтади», - дея қайд этиб ўтди Ананд.
Ананд икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги отишма оқибатида ҳалок бўлганлар тўғрисидаги маълумотга аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Покистон билан зиддиятга воситачилар жалб этилишига қарши чиққанди.
Мавзуга оид

21:17
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025