Республика суд экспертизаси марказига янги директор тайинланди

Ҳадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори Худоёр Тешаевич Маматов бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимдан озод этилган.
Адлия вазирининг 2019 йил 6 мартдаги буйруғи билан Акрам Утамуродович Халилов Республика суд экспертизаси маркази директори лавозимига тайинланган.

Фото: Адлия вазирлиги
Акрам Халилов шу кунгача Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Бундан аввалроқ, Қашқадарё вилояти адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи Салоҳиддин Самадович Нуриев Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғига айлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

18:10 / 22.02.2023
Суд экспертизаси тадқиқотлари ўтказиш тартиби белгиланди

13:44 / 24.09.2020
Республика суд экспертизаси марказига халқаро аккредитация аттестати берилди

09:28 / 06.05.2019
Суд экспертизаси тўғрисидаги қонун янги моддалар билан тўлдирилади

12:19 / 04.01.2019