Жиззахда 30 тонна аммиакли селитра минерал ўғитини ўғирлаган шахс ушланди
2019 йил 12 март куни Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманида яшовчи Д.Р. ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
У шу йил 11 мартга ўтар кечаси номаълум шахс “Жиззахагрокимёҳимоя” АЖ филиалига қарашли 2-сонли омборхонасидан 30 тонна аммиакли селитра минерал ўғитини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Дўстлик маҳалласида яшовчи Ш.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Далилий ашё сифатида 750 кг. аммиакли селитра минерал ўғити олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:13 / 25.06.2025
Чиноздаги бозорда савдо расталарида ўғрилик содир этганлар ушланди

14:28 / 24.06.2025
Электр энергияси, газ ва сувни ўғирлаганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

19:41 / 10.06.2025
Зоминда сел туфайли автомобил йўли ёпилиб қолди

10:40 / 07.06.2025