Хитойни 2018 йилда энг кўп миллионер тарк этди

2018 йилда Хитойни 15 минг нафар миллионер тарк этди. Бундай маълумотлар New World Wealth консалтинг компаниясининг Global Wealth Migration Review тадқиқотида келтирилган.
Россия бу борада 2-ўринни эгаллаган. Уни 7 минг миллионер тарк этган. 3-ўринни Ҳиндистон эгаллаган, у ердан бир йил ичида 5 минг миллионер кўчиб кетган.
4- ва 5-ўринларни Туркия (4 минг миллионер) ва Франция (3 минг) эгаллаган.
Миллионерлар аксарият Австралияга эмиграция қиладилар. Бу ерга бир йил ичида 12 минг нафар миллионер кўчиб ўтган. Бу борада 2-ўринни АҚШ (10 минг миллионер), 3-ўринни Канада (4 минг) эгаллаган.
Мавзуга оид

22:56 / 23.05.2025
Хитойлик тайконавтлар очиқ космосда 8 соатлик миссияни амалга оширди

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

16:44 / 22.05.2025
Хитойда ўғирланган iPhone «қабристони» топилди

07:39 / 22.05.2025