10 тонна майизни ўзлаштирган шахс ушланди - ИИВ

Иллюстратив фото
2019 йил 30 апрель куни Самарқанд вилояти Ургут туман Ички ишлар органлари фаолиятни мувофиқлаштириш бошқармасига ҳужжатлар тушган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, уларда шу йил 22 февраль куни Сойғўс маҳалласида яшовчи Ў.Э. таниши М.М.нинг уйида, ундан оғирлиги 10 476 кг. бўлган майиз маҳсулотларини 120 млн. сўмга ҳисоблаб олиб кетганлиги ва Ў.Э. пулларни шу кунга қадар бермасдан юрганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.Э. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди

08:59 / 15.05.2025
Фуқарони 30 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

07:46 / 13.05.2025