Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда Ҳаким Термизий номидаги жоме масжиди очилди

Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 10-11 февраль кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Термиз шаҳрида янги масжид лойиҳаси билан танишиб, тегишли топшириқларни берган эди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, “Сурхон ипаги” масъулияти чекланган жамияти буюртмасига асосан “Профгрупп” МЧЖ қурувчилари томонидан барпо этилган масжидда барча шарт-шароит яратилган.


Муборак Рамазон ойида фойдаланишга топширилган янги жоме масжид Сурхондарё вилояти аҳолиси, айниқса термизликларга муносиб совға бўлди.
Давлат раҳбарининг 2017 йил 14 февралдаги “Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 6 гектар майдонда қурилган муаззам мажмуада Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва имомлар учун 5 та хизмат уйи, меҳмонхона, оталар чойхонаси ва бошқа хизмат кўрсатиш иншоотлари қад ростлади.
Жоме масжидида бир йўла 2 минг 250 дан ортиқ мусулмонларнинг тоат-ибодат амалларини бажаришига мўлжалланган хонақоҳ мавжуд.
– Бу ерда эркаклар ва аёлларнинг ибодат қилишлари учун алоҳида хонақоҳлар қурилди, – дейди “Профгрупп” МЧЖ иш бошқарувчиси М.Абдуллаев. – 70 ўринга мўлжалланган таҳоратхонада ҳам барча қулайлик яратилган. Барча залларга иссиқ пол қопланган. Шунингдек, совитиш тизимлари ўрнатилган.
Миллий ва замонавий архитектура ечимлари асосида қурилган масжиднинг икки ёнида ҳар бири 41,5 метр бўлган иккита минора, баландлиги 22 метр бўлган салобатли гумбаз ҳам қадимий шаҳар кўркига ўзгача чирой улашди.
Янги масжиднинг тантанали очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди. Кеча ушбу масжидда таровеҳ намози адо этилиб, хатми Қуръон бошланди.
Мавзуга оид

11:22 / 14.07.2025
Термизда Ўзбекистон–Россия ҳарбийларининг биргаликдаги ўқув машғулоти бошланмоқда

10:03 / 04.07.2025
Покистон Термизда "қуруқлик порти"ни ташкил этиши мумкин

14:22 / 30.06.2025
Термизда 219 туп дарахт ноқонуний кесилди

15:39 / 29.06.2025