Россия ва ЕИ ўзаро ҳисоб-китобларда рубль ва еврога ўтмоқчи

Фото: Андрей Рудаков / Bloomberg
Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Антон Силуанов ва Еврокомиссиянинг энергоиттифоқ бўйича вице-президенти Марош Шефчович ўзаро савдодаги ҳисоб-китобларни рубль ва еврога ўтказиш масаласини илгари сурувчи ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди. Бу ҳақда бош вазирнинг биринчи ўринбосари матбуот котиби Андрей Лавров маълум қилди.
«Томонлар миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш ўзаро манфаатли бўлишини, Россия ва ЕИ тадбиркорлари учун хатарларни пасайтиришини қайд этишди», — деди у.
Ишчи гуруҳ ҳисоб-китобларни миллий валюталарда олиб бориш бўйича амалий қадамларни ўрганади, деди Силуановнинг вакили.
Россия ўз савдо ҳамкорлари билан ҳисоб-китоб қилишда миллий валюталарга ўтиш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Кейинги пайтда Туркия ва Хитой билан бу борада музокаралар ўтказилди.
Мавзуга оид

11:25 / 03.06.2025
ЕИ ва АҚШ Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилди

15:08 / 01.06.2025
Болгарияда валютанинг еврога ўзгаришига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

12:05 / 29.05.2025
ЕИ Қора денгиз хавфсизлик марказини яратишни режалаштирмоқда

18:19 / 28.05.2025