Ўзбекистон 6 ой ичида 627 млн долларлик қурилиш материаллари импорт қилди

Фото: wz.lviv.ua
2019 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда қурилиш материаллари импорти ҳажми 627 млн долларни ташкил қилди ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 15,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.
Қурилиш материаллари импорти улуши умумий импорт ҳажмида 5,6 фоизга етган. Қурилиш материаллари импорти таркибида асосий улушни ёғоч ва ундан тайёрланган маҳсулотлар (45,7фоиз), цемент (14 фоиз), ойна ва ойна маҳсулотлари (4,5 фоиз) ҳамда асбест (2,2 фоиз) эгаллаган.
“Қурилиш материаллари импорти ўсиши республикада амалга оширилаётган катта кўламли қурилиш ва реконструкция ишлари билан боғланган”, деб маълум қилинган хабарда.
Мавзуга оид

19:40
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади

15:30 / 04.06.2025
Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизга оширишни маъқуллади

20:34 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?

15:52 / 11.04.2025