Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон почтаси» ижтимоий тармоқлардаги фирибгарлар ҳақида огоҳлантирди

Фото: UzNews
«Ўзбекистон почтаси»нинг маълум қилишича, айни пайтда баъзи ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжерида Samsung Galaxy S10 мобил телефонини ютиб олиш имконияти мавжудлиги борасида амалга оширилаётган акция ҳақида спам-хабар тарқатилмоқда.
Акциядорлик жамияти хабарида қайд этилишича, совринни олиш учун фирибгарлар 18 000 сўм миқдоридаги етказиб бериш тўловини сўрамоқда.
“Эътиборингиз учун, «Ўзбекистон почтаси» АЖ ҳеч қандай промоакцияларни ўтказмаяпти ва тарқатилган маълумотлар ҳақиқатдан йироқ!
Ушбу фирибгарликдан эҳтиёт бўлишингизни, ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни, шу жумладан, пластик картангиз маълумотларини ҳеч кимга бермасликни, шунингдек, карталарга, Интернет-ҳамёнларга ёки бошқа йўл билан олдиндан тўловни ўтказмасликни сўраймиз! Огоҳ бўлинг!” - дейилади «Ўзбекистон почтаси» АЖ маъмурияти маълумотида.
Мавзуга оид

11:22 / 12.07.2025
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди

14:37 / 10.07.2025
Карло Анчелотти бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

13:27 / 10.07.2025
Тошкент вилоятида 420 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

10:16 / 10.07.2025