Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Бахтиёр Шомуродов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бахтиёр Абдувоҳидович Шомуродов 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1999 йил Тошкент давлат аграр университети ва 2002 йил Солиқ академиясини тамомлаган.
У шу кунга қадар Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган. Унга қадар давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Сергели туман ҳокимликларида, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Бундан олдин, депутатлар Сергели тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Нозим Ҳусанов номзодини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимига маъқуллашганди.
Мавзуга оид

23:10 / 28.06.2025
Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

11:30 / 25.06.2025
Сергелида иккита автомобил ёниб кетди

18:09 / 08.06.2025
Тошкентда мотоцикл ва скутер иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчилар вафот этди

16:42 / 14.05.2025