Германия ҳукумати Daimler компаниясига 870 млн евро жарима солди

Германиянинг Штутгарт шаҳри прокуратураси транспорт воситалари сертификацияси назорати соҳасида қоида бузгани учун Daimler AG автомобилсозлик концернига 870 млн евро жарима солди.
Прокуратура баёнотида айтилишича, ишлаб чиқарилган қатор Daimler-Benz автомобилларида қатор талаблар бузилганлиги аниқланган. Компания аввалроқ Германияда сотилган 280 мингта автомобилини заводга қайтариб олишига тўғри келганди.
Daimler компаниясининг баёнот беришича, мазкур жарима унинг учинчи чоракдаги молиявий кўрсаткичларига таъсир қилмайди.
Мавзуга оид

12:20
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди

23:34 / 26.05.2025
Германиялик эр-хотин йўқолган мушугини қидиришга 22 минг доллар сарфлади

17:21 / 26.05.2025
АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Франция Украина учун қурол-яроғ турларига қўйилган чекловларни бекор қилди

12:45 / 26.05.2025