Ички ишлар вазирлиги яна 3 камерунлик ушланганини маълум қилди
Аввалроқ Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги тергов департаменти Камерун фуқаролари бўлган ва Ўзбекистонда фирибгарликлар амалга оширганликда айбланаётган 4 кишининг суратини эълон қилганди. Ушбу кимсаларнинг жиноятларидан жабр кўрганлардан ички ишлар вазирлигининг тегишли телефон рақамлари орқали боғланиш сўралганди.
Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, айни вақтда жиноят содир этишда гумон қилинаётган яна 3 камерунлик қўлга олинган.
Бироқ африкаликлар қандай жиноятларни содир этгани ҳали маълум қилинмаган.
“Агар сиз суратларда кўрсатилган шахсларнинг жиноий ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимига ёки “102” рақами ҳамда ИИВ тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22, (71) 233-65-34 ёки ИИВ жиноят қидирув бош бошқармасининг (71) 231-34-33 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, дейилган хабарда.
Мавзуга оид

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди

22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади

17:57 / 29.04.2025