Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған курдларга ультиматум қўйди
Туркия етакчиси курдлар хавфсизлик ҳудудини тарк этиши учун оз вақт қолаётганини эслатди. Акс ҳолда турк ҳарбийлари ўз операцияларини давом эттиришади.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған агарда Анқара ва Вашингтон ўртасида эришилган келишув бажарилмайдиган бўлса, турк армияси Сурия шимоли-шарқидаги операциясини давом эттиришини маълум қилди, деб хабар берди NTV телеканали.
Унинг эслатишича, келишувга кўра, террорчилар 120 соат ичида хавфсизлик ҳудудини тарк этиши шарт.
«Бугун иккинчи кун. Сешанба кечқурун муддат ниҳоясига етади», — деди Туркия етакчиси.
«Агарда келишув бажарилмайдиган бўлса, 120 соат якунига етганидан сўнг операцияни ва террорчиларнинг бошини узишни давом эттирамиз», — деди Эрдўған.
Сал аввал Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар шунга ўхшаш баёнот берганди.
«Биз операцияни беш кунга тўхтатдик. Террорчилар бу вақт ичида хавфсизлик ҳудудидан кетиши керак. Агар бу юз бермаса, операцияни давом эттирамиз», — деди Акар.
Мавзуга оид

18:55 / 09.07.2025
Эрдўған мухолифатнинг муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш талабини рад этди

17:42 / 09.07.2025
Туркияда Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун Grok сунъий интеллекти блокланди

16:16 / 05.07.2025
Туркияда учта катта шаҳар раҳбарлари ҳибсга олинди

10:31 / 25.06.2025