Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kun.uz танқидидан сўнг: Урганч шаҳри Жайҳун кўчасидаги уйнинг томи таъмирланди

Фото: Урганч шаҳар ҳокимлиги
Kun.uz сентябрь ойида Хоразм вилояти Урганч шаҳри Жайҳун кўчасидаги 42-уйнинг том қисмидаги таъмирлаш ишлари чала қолдириб кетилгани ҳақида мақола эълон қилган эди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги берган маълумотга кўра, ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, таъмирлаш ишлари бўйича муаммолар нимада эканлиги аниқланиб, уларни бартараф қилиш учун зарур чоралар кўрилган.

«42-уйнинг том қисмидаги таъмирлаш ишлари совуқ, ёмғир, қорли кунлардан олдин якунланди.
Шунингдек, Урганч шаҳридаги хонадонларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги яна бир марта назоратга олиниб, камчиликлар бартараф қилинди. Совуқ кунлар олдидан Жайҳун кўчаси 42-уйда истиқомат қилаётган аҳоли ҳам таъмирлаш ишлари якунланганидан хурсанд бўлишди», дейилади Урганч шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати берган хабарда.


Мавзуга оид

10:52 / 25.06.2025
Урганч шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

09:01 / 17.06.2025
Кўп қаватли уйларда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

12:00 / 05.06.2025
Хоразмда ёш йигит бошқарувидаги Tracker каналга қулади

11:17 / 02.10.2024