АҚШ ракета ташувчи кемаси Одесса портига кирди

Фото: Думская
АҚШнинг Ross ракета ташувчи кемаси Одесса денгиз портига кирди, деб хабар берди "Думская" нашри.
Хабарда эсминецнинг нима учун мазкур портга келганига аниқлик киритилмаган.
Нашрнинг ёзишича, ушбу ракета ташувчи кема 2016 йилда ҳам Одесса портига кирган ва Американинг Whidbey Island десант ташувчи кемаси билан бирга "СиБриз-2016" халқаро машғулотларида иштирок этган.
USS Ross (DDG71) - Arleigh Burke туридаги кеманинг дастлабки талқини бўлиб, 1996 йилда сувга туширилган. Кеманинг узунлиги 154, эни 20 метр, экипажи 337 кишидан иборат.
Ross кемаларга қарши Harpoon ракеталари ҳамда Tomahawk қанотли ракеталари учун мўлжалланган парвоз қурилмалари билан жиҳозланган.
Мавзуга оид

21:45 / 23.05.2025
Трамп Европа Иттифоқига 50 фоизлик божлар жорий этиш режасини эълон қилди

20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди

11:13 / 23.05.2025
Россиядаги кутубхоналар Трампнинг китобларини сотиб олишни бошлади

08:23 / 23.05.2025