Эрон Американинг нечта базасига зарба бера олиши мумкинлиги маълум қилинди

Фото: Nazanin Tabatabaee Yazdi/TIMA, via Reuters
АҚШнинг ўттиз олтита базаси Эрон зарбаси етадиган масофада жойлашган, деди Эрон миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси бошлиғи Мужтабо Зулнур.
"Агарда америкаликлар минтақадаги бошқа давлатларда жойлашган кучларимизни нишонга оладиган бўлса, америкаликларни нишонга олиш биз учун янада осон бўлади", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mehr нашри.
3 январга ўтар кечаси Бағдод аэропорти ҳудудида АҚШ авиазарбалари оқибатида Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) таркибидаги «Ал-Қудс» махсус бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ҳалок бўлди.
Эрон олий етакчиси Оятуллоҳ Али Хоминаий Ироқда генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгани сабабли мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилди ва АҚШдан бунинг учун қасос олинажагини маълум қилди.
Мавзуга оид

18:51
АҚШда юк машинаси ағдарилиши оқибатида 250 млн асалари учиб кетди

14:42 / 31.05.2025
Россия ТИВ: АҚШ Исроилни Фаластин давлатини яратиш истиқболларини йўқ қилишда қўллаб-қувватлаяпти

13:41 / 31.05.2025
АҚШ Россияга янги санкциялар билан таҳдид қилди

12:50 / 31.05.2025