Коронавирус: Хитойдан Ўзбекистонга товарлар импорти учун чеклов қўйилдими?
Ўзбекистонда Хитойдаги коронавирус сабаб бу мамлакатдан товарлар импортига чеклов қўйилгани ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда. Давлат божхона қўмитаси расмийси бу маълумотни рад этди.

Фото: Getty Images
11 феврал куни Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара-божхона постига пресс-тур уюштирилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
Давлат божхона қўмитаси Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Рустам Кабуловнинг айтишича, коронавирус туфайли Хитойдан товарлар кириб келиши чекланаётгани ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз.
«Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-сотиқда ҳеч қандай тақиқ ўрнатилгани йўқ. Хитой ҳудудида тарқалган коронавирус сабабли чегарада Соғлиқни сақлаш таркибий тузилмалари ҳар бир фуқарони назорат қиляпти. Импорт-экспорт жараёнида ҳам Хитойдан келадиган товар бўлса, тегишли идоралар бу маҳсулотга сертификат қилиб беради.
Ҳозирда товарлар кириб келяпти. Қурилиш материаллари, халқ истеъмол товарлари тўхтагани йўқ.

Бизнинг Хитой билан умумий чегарамиз йўқ. Фуқаролар Қозоғистон ёки Қирғизистон орқали кириб келиши мумкин. Агар Хитойдан фуқаро кириб келса, албатта СЭС ходимлари уларнинг соғлигини текширишяпти.
Кириб келишни чеклаб бўлмайди. Ҳозирда Қозоғистон-Хитой чегараси вақтинча ёпилиб, фуқаролар ҳаракатига назорат кучайтирилди. Лекин товар оқимига таъсир қилгани йўқ», – деб таъкидлади Кабулов.
Мавзуга оид

13:07 / 11.06.2025
Аэропортда 970 млн сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

15:30 / 04.06.2025
Трамп пўлат ва алюминийга божларни 50 фоизга оширишни маъқуллади

13:55 / 29.05.2025
Божхоначилар фуқаро танасига хуфиёна яширилган дориларни фош этди

08:40 / 28.05.2025