Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода жайрон овчиларига суд ҳукми ўқилди
Бухоро вилоятида жайрон овлаган 5 нафар қонунбузарга 3 йилдан 4 йилгача бўлган озодликни чеклаш жазолари белгиланди.
7 февраль куни Бухоро вилояти Қоракўл тумани жиноят судида жайрон овчиларига нисбатан суд ишининг якуний йиғилиши бўлиб ўтди.
Суд ҳукмига мувофиқ ушбу қонунбузарликни содир этган 5 нафар фуқаронинг 4 нафарига Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддаси 3-қисмининг тегишли бандларига мувофиқ 3 йил муддатга, 1 нафарига эса 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси белгиланган.
Шунингдек, жами 66 900 000 сўм миқдорда табиатга етказилган зарар ҳисобланган ва ундириб олинган.
Давлат экология қўмитаси томонидан 2019 йил 24 августдан 25 августга ўтар кечаси уч дона ов қуроли ҳамда кучли ёритиш қувватига эга прожекторлардан фойдаланган ҳолда туманнинг Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 2 бош жайронни овлаган 5 нафар фуқаро Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда чегара ҳарбий қисм аскарлари томонидан тўхтатиб қолингани тўғрисида хабар берилган эди.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 202-моддасига мувофиқ иш қўзғатилиб, ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, судга оширилганди.
Мавзуга оид

20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди

10:13 / 02.07.2025
“Ваъда қилган товон пулини бермай юришибди” — Фарғонадаги портлашда тўрт жигарини йўқотган ая

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

16:59 / 23.06.2025