Жаҳон | 16:07 / 13.02.2020
7567
1 дақиқада ўқилади

Mazda коронавирус туфайли заводдаги танаффус режимини узайтирди

Хитой бренди корхонасининг конвейери 17 февралгача ишга туширилмайди

Фото: Nikkei Asian Review

Хитойда Mazda заводи компания коронавирус эпидемияси сабабли корхона ишида режадан ташқари танаффусни узайтиришга қарор қилганлиги сабабли камида 17 февралга қадар ишламайди.

Дастлаб, завод 12 февралда иш бошлаши тахмин қилинганди, аммо COVID-2019 (2019-nCoV вируси сабаб бўлган инфекциянинг расмий номи) коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ вазият фонида қатор компаниялар конвейерларни ишга туширишни кечиктиришга қарор қилди. 

Шу билан бирга, Хитойдан ташқаридаги автомобиль заводлари ҳам ишламаяпти - Hyundai Жанубий Кореядаги корхонада биринчи бўлиб танаффус режимини жорий этди. Кейинчалик Kia Жанубий Кореядаги учта майдончада ишни тўхтатди.

Аввалроқ, Renault’нинг Жанубий Кореядаги бўлинмаси автомобиллар ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиш имкониятини кўриб чиқаётгани, FCA (Fiat-Chrysler) эса Европадаги заводларидан бирида танаффус режимини жорий қилиши мумкин экани хабар берилган эди. 

Мавзуга оид