Дунё авиакомпаниялари коронавирус сабабли 30 млрд доллар йўқотиши мумкин
Дунё авиакомпанияларининг янги турдаги коронавирус сабабли 2020 йилдаги умумий йўқотишлари 30 млрд долларни ташкил қилади.

Фото: AP
Бу ҳақда Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясига (The International Air Transport Association, IATA) таяниб The Guardian нашри хабар берди.
IATA прогнозига кўра, коронавирус эпидемияси сабабли дунё бўйлаб авиация оқими 4,7 фоизга камаяди. Бу эса 2008 йилги молиявий инқироз вақтидан бери умумий йўловчи оқимининг биринчи пасайиши бўлади.
IATA’да таъкидланишича, коронавирус эпидемиясидан хавотир сабабли йўловчи оқими биринчи навбатда Осиё-Тинч океани минтақасида ишловчи авиакомпанияларда қисқаради. Бу қисқариш 13 фоизни ташкил қилади. Шу сабабли ушбу авиакомпанияларнинг молиявий йўқотишлари 27,8 млрд долларгача етиши мумкин.
“Жорий йилда 4,8 фоизлик ўсишни кутган маҳаллий авиакомпаниялар учун унча яхши янгилик эмас”, деб таъкидлаб ўтилган нашрда. Асосий йўқотишларга Хитой авиакомпаниялари учрайди. Прогнозга кўра, уларнинг йўқотишлари 12,8 млрд долларни ташкил қилади.
Осиё-Тинч океани минтақасидан ташқарида парвозлар амалга оширувчи авиакомпанияларнинг йўқотишлари эса 1,5 млрд долларга баҳоланган.
“Ёнилғи нархи пасайиши баъзи йўқотишларни қоплаши мумкин. Бироқ умуман олганда, жорий йил авиакомпаниялар учун оғир йил бўлади”, деб айтган IATA раҳбари Александр де Жюньяк.
Мавзуга оид

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди

23:40 / 08.04.2025
Россия авиакомпанияларига чет эл самолётларини экипажи билан бирга ижарага олишга рухсат берилди

00:40 / 03.01.2025