Хитойда коронавирусдан тузалган 195 киши яна касалланди

Фото: REUTERS / China Daily
Хитойнинг Ухан шаҳрида 24 февраль куни ҳолатига 195 кишида коронавирус инфекциясидан қайта зарарланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ХХР Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси хабар берган.
24 февраль кунги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус юқтирганлар сони 77,1 минг кишига етган, ўлимлар сони 2592тани ташкил қилмоқда.
South China Morning Post ҳисобларига кўра, жаҳонда (Хитойнинг материк қисмидан ташқарида) вирус юқтириш билан боғлиқ 2,4 минг ҳолат қайд этилган, сўнгги бир кунда вирусдан зарарланганлар сони 416 нафарга ўсган.
Энг кўп касалланганлар Япония (838 киши) ва Жанубий Кореяда (833 киши). Шунингдек, Италияда ҳам вирус юқтирганлар сони 200 нафардан ошган, вирус тарқалаётган Эрондаги аниқ рақамлар эса маълум эмас.
Мавзуга оид

00:30 / 09.06.2025
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

17:25 / 29.05.2025
Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда

23:21 / 15.05.2025