Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «иномарка»лар импорти кескин қисқарди
Январь ойида ўзбекистонликлар 25,5 миллион долларлик «иномарка»ларни импорт қилди

Фото: РИА Новости
2020 йилда автомобиллар импорти кескин қисқарди. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Январь ойида ўзбекистонликлар 25,5 миллион долларлик «иномарка»ларни импорт қилди. Бу ўтган йилнинг январь ойига нисбатан 28,4 миллион долларга кам.
Бундай кескин пасайиш 2019 йил давомида 40 минг АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги автомобилларни олиб киришда қўлланилган имтиёзлар 2020 йил 1 январдан бошлаб бекор қилингани билан изоҳланиши мумкин.
Аввалроқ, ўзбекистонликлар 2019 йилда «иномарка»ларга қанча сарфлагани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

07:47 / 11.07.2025
Ўзбекистон 5 ойда қарийб 10 мингта электромобил импорт қилди

13:56 / 09.07.2025
Трамп мис импортига 50 фоизлик божлар ҳақида маълум қилди

15:34 / 04.07.2025
Товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш тартиби тасдиқланди

19:40 / 28.06.2025