Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда россиялик миллиардер Тиньковни ушлашга ордер берилди
Тиньков 2018 йилда АҚШ молия вазирлигининг «Кремль доклади» — Владимир Путинга яқин шахслар рўйхатига киритилган.

Фото: Donat SorokinTASS via Getty Images
Лондонда АҚШ ички даромадлар хизмати (IRS) томонидан суд эшитувлари бошланганидан сўнг Тинькофф Банк асосчиси Олег Тиньковни ушлашга ордер берилди. Бу ҳақда TCS Group Holding (TCSGH) гуруҳи
Daily Express газетасининг хабар беришича, Тиньков 20 млн фунт стерлинг миқдорида гаров пули тўлаган.
АҚШ ички даромадлар хизмати Тиньковга нисбатан даъво қўзғагани ҳақида 28 февралда маълум бўлганди.
TCS Group Holding даъво «солиқ масалалари»га оид эканлигини хабар қилди, кейинроқ гап IRS Тиньковни солиқ тўловларини камайтириб кўрсатишда айблаётгани ҳақида эканлигини билдирди. Бизнесмен 2013 йилги даромадлари тўғрисидаги солиқ декларациясида нотўғри маълумотларни кўрсатган, деб ёзади Daily Express.
Суд эшитувлари давомида Тиньков Лондонни тарк эта олмайди. Бундан ташқари, у 19:00дан 7:00гача Лондондаги уйида бўлиши ва ҳафтада уч марта полиция маҳкамасига учраши керак бўлади.
Тиньков 2018 йилда АҚШ молия вазирлигининг «Кремль доклади» — Владимир Путинга яқин шахслар рўйхатига киритилган.
Унинг бойлиги 2 млрд 200 млн доллар деб баҳоланади.
Мавзуга оид

20:26 / 02.07.2025
Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушланди

10:13 / 02.07.2025
“Ваъда қилган товон пулини бермай юришибди” — Фарғонадаги портлашда тўрт жигарини йўқотган ая

23:00 / 28.06.2025
Россия босқинига 160 йил, пенсия ёшини ошириш таклифи ва администрацияда ўзгаришлар — ҳафта дайжести

16:59 / 23.06.2025