Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тахиатош ИЭС»да 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмаси ишга туширилди
Ушбу буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.

Фото: minenergy.uz
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисини электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш мақсадида 17 июнь куни “Тахиатош ИЭС”да 280 МВт қувватдаги иккинчи буғ-газ қурилмасининг ишга тушириш жараёни амалга оширилди.
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу буғ-газ қурилмасининг ишга туширилиши Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини таъминлашга хизмат қилади.
Ушбу йирик инвестицион лойиҳа президентнинг 2017 йил 11 сентябрдаги “Тахиатош ИЭСда 230 – 280 МВт қувватга эга иккита буғ-газ қурилмаларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Билдирилишича, лойиҳа Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми билан ҳамкорликда замонавий илғор технологиялар асосида қилинмоқда.
Мавзуга оид

19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди

13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди

15:48 / 08.02.2025
Президент Аи-80дан воз кечиш ва аҳолини арзон ёқилғи билан таъминлаш топшириғини берди

20:09 / 03.02.2025