Ҳиндистонда чақмоқ уришдан 83 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Бихар штатида сўнгги суткада чақмоқ уришдан 83 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда штатнинг фавқулодда вазиятлар билан курашиш департаменти вакилига таяниб “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳиндистон метеорология бюросида таъкидланишича, яқин 3 кун Ассам, Аруначал-Прадеш, Бихар, Мегхалая, Сикким ва Ғарбий Бенгалия штатларида кучли ёмғирлар кутилмоқда. Шунингдек, тошқинлар юз бериши мумкин. Шу сабабли Бихар штати маъмурияти округ маъмуриятларига эҳтиёт чораларини кўриш илтимоси билан мурожаат қилган.
Мавзуга оид

21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди

21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади

22:08 / 20.05.2025
Ҳиндистонда май бошидан бери 8 киши йўлбарслар ҳужуми қурбонига айланди

00:15 / 20.05.2025