Медведев Беларусни аянчли оқибатлар ҳақида огоҳлантирди
Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко Россияни қардошлик муносабатларини ҳамкорлик муносабатларига алмаштирганликда айблаганди.

Фото: РИА Новости
Беларусь ҳукуматининг Россиядан душман тасвирини яратиш ва бу орқали сиёсий натижага эришишга уриниши аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, сайлов кампанияси давомида Россия-Беларусь муносабатлари осонгина қурбонлик қилинадиган воситага айланиб қолди.
«Кейин эса дунёга ўт кетмайдими, руслар билан келишиб оламиз. Бу нафақат одамни хафа қилади, балки қайғули ҳамдир ва аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин», — деди Медведев.
Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко Россияни қардошлик муносабатларини ҳамкорлик муносабатларига алмаштирганликда айблаганди.
Июль охирида Беларусда Россиянинг 33 нафар фуқароси қўлга олинди. Минск уларни Вагнер хусусий ҳарбий компанияси жангчилари деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025